Оммавий Оферта

АСАРНИ ЧОП ЭТИШ ВА METAМАЪЛУМОТЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ЮЗАСИДАН ОММАВИЙ ОФЕРТА

1 – бўлим. ШАРТНОМАДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТУШУНЧА ВА ТАЪРИФЛАР
2 – бўлим. ОФЕРТА ПРЕДМЕТИ
3 – бўлим. АСАРНИ ЧОП ЭТИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
4 – бўлим. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5 – бўлим. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ МАХФИЙЛИГИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
6 – бўлим. ШАРТНОМА ТУЗИШ ВА ОФЕРТА АКЦЕПТИ
7 – бўлим. ОФЕРТАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА УНИ ШАРТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ
8 – бўлим. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА УНИ ЎЗГАРТИРИШ
9 – бўлим. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ
10 – бўлим. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
11 – бўлим. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

Директор Соловей Д.Б. номидан Низом асосида иш олиб борувчи "in Science" МЧЖ (кейинги ўринларда "Бажарувчи" деб номланади), бир томондан ушбу шартномани иккинчи томондан (кейинги ўринларда "Буюртмачи" деб номланадиган) ҳар қандай шахс билан тузади. Ушбу шартнома - Aсарни чоп этиш бўйича хизматларни кўрсатиш ва Асарнинг метамаълумотларини жойлаштириш, Aсардан фойдаланиш учун мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни тақдим этиш тўғрисидаги битим бўлиб, ушбу шартномада белгиланган тартибда оммавий офертани қабул қилиш (акцепт) йўли билан тузилади ва Бажарувчи билан Буюртмачи ўртасида юзага келадиган ушбу хизматларни кўрсатиш тартиби ва мажбуриятларини тартибга солади. Ушбу шартнома матни  www.inscience.uz/puboferta манзилидаги платформада жойлаштирилган

 

  1. ШАРТНОМАДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТУШУНЧА ВА ТАЪРИФЛАР

1.1. Асар – Буюртмачи (Буюртмачилар, агар бир нечта муаллиф (ҳуқуқ эгалари бўлса)) томонидан www.inscience.uz онлайн платформаси (кейинги ўринларда – Платформа) даврий нашрларида чоп этиш учун Бажарувчига юборилган ҳар қандай матнли (график) ва бошқа маълумот материаллари (тезис, мақола, тақриз ва бошқалар).

1.2. Aсарнинг чоп этилиши - Aсарни Платформанинг нашрларидан бирига жойлаштириш.

1.3. Оферта - Бажарувчининг ушбу шартнома учун зарур бўлган барча шартларни кўрсатган ҳолда тузиш тўғрисидаги расмий таклифи.

1.4. Оферта Акцепти - Шартномада кўрсатилган ҳаракатларни бажариш орқали Офертани тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш. Ушбу оферта Акцепти, Буюртмачи хизматларни кўрсатиш учун барча шартларга рози эканлигини англатади, Акцепт Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси нормаларига мувофиқ шартнома тузиш билан тенг кучлидир.

1.5. Нашр - электрон журналлар, конференция материаллари тўпламлари ва бошқалар.

1.6. Буюртма – Буюртмачи(лар)нинг Бажарувчига Асарни ва Буюртмачи(лар)нинг шахсий маълумотларини Бажарувчининг Платформаси бўлимига юбориш орқали Асарни Платформанинг нашрларидан бирида жойлаштириш тўғрисида электрон мурожаатномаси бўлиб, қуйидагиларни қолдиришни ва рўйҳатдан ўтказишни назарда тутади:

– онлайн Платформанинг даврий нашрларида чоп этиш учун буюртма;

– илмий-амалий анжуманлар тўпламида иштирок этиш ва материалларни чоп этиш учун буюртмалар;

–"Замонавий нигоҳ - Современный взгляд – Modern view" рукнидаги материалларни чоп этишда иштирок этиш учун буюртмалар ва интервью бериш;

Буюртмачи, шунингдек, info@inscience.uz электрон почта манзилига Буюртмачи(лар)нинг Асари ва шахсий маълумотларини юбориш орқали юқоридаги буюртмалардан бирини юбориши мумкин

1.7. Асарнинг метамаълумотлари:

– нашрнинг номи;

– муаллифлар тўғрисида оммабоп маълумотлар, шу жумладан:

муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми, отасининг тўлиқ исми, ҳар бир муаллифнинг иш жойи, ҳар бир муаллиф учун ишлайдиган алоқа маълумотлари (электрон почта манзили);

– библиографик адабиётлар рўйҳати.

1.8. Илмий-метрик маълумотлар базаси - асар чоп этилишида халқаро миқёсда мавжуд бўлган индексланган маълумотлар базалари тизимлари.

 

  1. ОФЕРТА ПРЕДМЕТИ

2.1. Бажарувчи Буюртмачига Платформанинг нашрларидан бирида нашр этиш бўйича хизматларни тақдим этишни, шунингдек метамаълумотларни eLIBRARY.RU, Crossref ва бошқа илмий-метрик маълумотлар базаларида жойлаштиришни ўз зиммасига олади ва Буюртмачи ушбу шартномада кўзда тутилган тартибда ва шартларда хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

2.2. Агар Буюртмачи томонидан қўшимча равишда тўлов қилинса, Бажарувчи нашр сертификатини юклаб олиш учун жойлаштириш хизматларини кўрсатишни ўз зиммасига олади.

2.3. Ушбу шартномага биноан Буюртмачи (муаллиф) Бажарувчига Aсардан фойдаланиш бўйича мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни тақдим этади ва унинг Aсарга мутлақ муаллифлик ҳуқуқига эга эканлигига кафолат беради.

2.4. Aсарга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишга рухсат берилган ҳудуд чекланмаган.

 

  1. АСАРНИ ЧОП ЭТИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

3.1. Буюртмачига ушбу Шартномани Акцепт пайтида Асарларни электрон нашрлар бўйича қуйидаги хизмат турлари тақдим этилади:

3.1.1. "Жамият ва инновациялар" журналида чоп этилиши;

3.1.2. "Жамият ва инновациялар" журнали (Махсус сони)да чоп этилиши;

3.1.3. Илмий-амалий конференцияларда иштирок этиш;

3.1.4. "Замонавий нигоҳ – Современный взгляд – Modern view" да интервью бериш.

3.2. "Жамият ва инновациялар" журналини чоп этиш шартлари

3.2.1. Даврийлик – 2 (икки) ойда бир, календар йилида 6 (олти) маротаба.

3.2.2. eLIBRARY.RU га Асарнинг метамаълумотларини юбориш муддати – Шартноманинг 4.3-бандида белгиланган мажбуриятларни Буюртмачи бажариши шарти билан, www.inscience.uz платформасига жойлаштириладиган материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан бошлаб 17 (ўн етти) календар кунидан кейин.

3.2.3. Нашр формати – электрон кўринишда.

3.2.4. Материаллар Платформага жойлаштирилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, Буюртмачига электрон почта орқали хабар юборилади, унда чиқариладиган маълумотлар кўрсатилади. Буюртмачидан материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан сўнг 9 (тўққизинчи) календар куни, журналнинг PDF форматидаги якуний версияси Платформада намоён бўлади.

3.3. "Жамият ва инновациялар" журнали (Махсус сони)ни чоп этиш шартлари

3.3.1. Даврийлик – ҳар ойда бир, календар йилида 12 (ўн икки) маротаба.

3.3.2. eLIBRARY.RU га Асарнинг метамаълумотларини юбориш муддати – Шартноманинг 4.3-бандида белгиланган мажбуриятларни Буюртмачи бажариши шарти билан, www.inscience.uz платформасига жойлаштириладиган материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан бошлаб 17 (ўн етти) календар кунидан кейин.

3.3.3. Нашр формати – электрон кўринишда.

3.3.4. Материаллар Платформага жойлаштирилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, Буюртмачига электрон почта орқали хабар юборилади, унда чиқариладиган маълумотлар кўрсатилади. Буюртмачидан материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан сўнг 9 (тўққизинчи) календар куни, журналнинг PDF форматидаги якуний версияси Платформада намоён бўлади.

3.4. Илмий-амалий анжуман материаллари тўпламини чоп этиш шартлари

3.4.1. Даврийлик – календар йилида камида 4 (тўрт) маротаба.

3.4.2. eLIBRARY.RU га Асарнинг метамаълумотларини юбориш муддати – Шартноманинг 4.3-бандида белгиланган мажбуриятларни Буюртмачи бажариши шарти билан, www.inscience.uz платформасига жойлаштириладиган материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан бошлаб 17 (ўн етти) календар кунидан кейин.

3.4.3. Нашр формати – электрон кўринишда.

3.4.4. Материаллар Платформага жойлаштирилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, Буюртмачига электрон почта орқали хабар юборилади, унда чиқариладиган маълумотлар кўрсатилади. Буюртмачидан материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан сўнг 9 (тўққизинчи) календар куни, журналнинг PDF форматидаги якуний версияси Платформада намоён бўлади.

3.5. «Замонавий нигоҳ – Современный взгляд – Modern view» рукнида материалларни чоп этиш шартлари

3.5.1. Даврийлик – календар йилида камида 6 (олти) маротаба.

3.5.2. Нашр формати – электрон кўринишда.

3.5.3. Материаллар Платформага жойлаштирилади. Буюртмачи томонидан шартноманинг 4.3-бандида белгиланган мажбуриятлар бажарилганидан сўнг, Буюртмачи билан электрон почта орқали интервью бериш вақти келишиб олинади. 7 (еттинчи) календар куни интервью материалларининг якуний версияси намоён бўлади.

3.6. Илмий-метрик базаларга Асарнинг метамаълумотларини жойлаштириш шартлари:

3.6.1. Асарнинг метамаълумотлари илмий-метрик базаларга 2 (икки) хафтадан 3 (уч) ойгача жойлаштирилади.

3.6.2. Метамаълумотлар базаларидан Асарни қайтариб олишга (ретракция) фақатгина қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

– муаллиф ёки ҳаммуаллифлар қарори билан;

– нашрда плагиат аниқланганда;

– мақола бир неча нашрларда такрорланганда;

– асарда сохталаштириш ёки уйдирмалар аниқланганда (масалан, экспериментал маълумотлар ўзгартирилганда);

– асарда муҳим хатоликлар аниқланиб, унинг илмий аҳамияти шубҳа остига олинганда (масалан, натижалар нотўғри талқин қилинганда);

– муаллифлар таркиби ноўрин бўлганда (муаллиф бўлишга лойиқ шахс қўйилмаганда; муаллифлик талабларига жавоб бермайдиган шахслар қўшилганда);

– манфаатлар тўқнашуви яширинганда (ва бошқа нашр этикаси қоидалари бузилганда).

Асарни олиб ташлаш ҳақидаги якуний қарорни илмий-метрий база қабул қилади, Асарнинг метамаълумотлари илмий-метрик базаларда сақланиб қолади, лекин ретракция маълумотлари билан тўлдирилади.

 

  1. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Бажарувчининг мажбуриятлари:

4.1.1. Ушбу Шартноманинг 3-бўлимида кўрсатилган муддатда Aсарни 3.1.1. – 3.1.4. бандларда кўрсатилган Платформа нашрларидан бирида чоп этади. Aгар Бажарувчининг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра конференция ўтказилмаса ёки журналлар чоп этилмаса ёҳуд интервью материаллари бўлмаса, Асарни нашр қилиш кейинги яқин орадаги конференцияда, журналларни чоп этишда ёки интервью материалларида амалга оширилади.

4.1.2. Ушбу Шартноманинг 3-бўлимида кўрсатилган муддатда 3.1.1. – 3.1.4. бандларда кўрсатилган Асарнинг метамаълумотларини юборади;

4.1.3. Буюртмачининг (муаллифнинг) амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларига риоя қилади, шунингдек уларни ҳимоя қилади ва учинчи шахслар томонидан муаллифлик ҳуқуқининг бузилишини олдини олиш учун барча чораларни кўради.

4.2. Бажарувчининг ҳуқуқлари:

4.2.1. Aсарнинг нусхаларини чекланмаган ҳолда кўпайтириш (чоп этиш, эълон қилиш, кўчириш, тиражлаш, шунингдек, Асарни бошқа ҳар қандай нусхасини яратиш), бунда Aсарнинг ҳар бир нусхасида Aсар муаллифининг исми бўлиши керак.

4.2.2. Асарнинг мета-маълумотларини тарқатиш ва кенг жамоатчиликка эълон қилиш, қайта ишлаш ва тизимлаштириш, шунингдек турли маълумотлар базалари ва ахборот тизимларига киритиш орқали фойдаланиш.

4.2.3. Ушбу шартнома бўйича олинган ҳуқуқларни қисман ёки тўлиқ шартнома асосида учинчи шахсларга Буюртмачига ҳақ тўламасдан топшириш.

4.2.4. Буюртмачининг қуйидаги шахсий маълумотларини муддатсиз сақлаш ва қайта ишлаш:

– фамилияси, исми, отасининг исми;

– почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;

– маълумоти;

– иш жойи ва эгаллаб турган лавозими ҳақидаги маълумотлар.

Шахсий маълумотлар уларни турли маълумотлар базаларида ва ахборот тизимларида сақлаш ва қайта ишлаш, таҳлилий ва статистик ҳисоботларга киритиш, фан, адабиёт ва санъат асарлари объектлари ўртасида шахсий маълумотлар билан асосли ўзаро алоқаларни яратиш ва бошқалар учун тақдим этилади. Бажарувчи кўрсатилган маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун учинчи шахсларга тақдим этиш ҳуқуқига эга. Шахсий маълумотларни учинчи шахсларга беришга розиликни қайтариб олиш Буюртмачи томонидан Бажарувчига ёзма хабар юбориш орқали амалга оширилади (eLIBRARY.RU сайтида Асарнинг мета-маълумотларини жойлаштириш учун зарур бўлган шахсий маълумотларни узатиш бундан мустасно).

4.2.5. Буюртмачининг хатларини Буюртмада кўрсатилган электрон почта манзилига юбориш, шунингдек Буюртмачида унинг буюртмаси тўғрисидаги маълумотлар ва / ёки Бажарувчи томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган SMS-хабарларни унинг мобил телефон рақамига юбориш.

4.3. Буюртмачининг мажбуриятлари:

4.3.1. www.inscience.uz Платформасида тегишли бўлимда кўрсатилган материалларни қабул қилиш муддати тугагунига қадар Бажарувчига Асарнинг материалларини Word форматидаги электрон версияда тақдим этиш.

4.3.2. Буюртма берилган тақдирда, www.inscience.uz платформасидаги нархларга мувофиқ ва ҳисоб-китоб варақаси асосида Бажарувчининг Aсарни Платформа нашрларидан бирида чоп этиш бўйича хизматлари, шу жумладан сертификатлар учун маблағ ўтказиш учун комиссия мижознинг ҳисоб варағидан ечиб олинади. Тўлов www.inscience.uz веб-сайтида тегишли бўлимда кўрсатилган материалларни қабул қилиш учун муддат тугашидан олдин амалга оширилади.

 

  1. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ МАХФИЙЛИГИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

5.1. Буюртмачи Бажарувчи томонидан унинг рўйхатдан ўтган/ҳақиқий яшаш манзилига, электрон почта манзилига ёки телефон рақамларига, шу жумладан Буюртмачи томонидан Буюртмада ёки Шартнома асосида тузилган бошқа ҳужжатларда кўрсатилган мобил телефон рақамларига, факсларга ахборот хабарларини юбориш ҳуқуқига эга эканлигига рози.

5.2. Буюртмачи Бажарувчи томонидан унинг шахсий маълумотлари билан боғлиқ бўлган маълумотларни чекланмаган вақтга автоматлаштирилган ҳолда сақлаш ва қайта ишлаш ҳуқуқига эга эканлигига рози, шу жумладан:

– фамилияси, исми, отасининг исми;

– почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;

– маълумоти;

– Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги “Шахсий маълумотлар ҳақида”ги ЎРҚ-547 сонли Қонунига мувофиқ иш жойи ва эгаллаб турган лавозими ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан Буюртмачи олдида ушбу Оферта бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ ҳолда Бажарувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш, ишлатиш, тарқатиш (шу жумладан узатиш), йўқ қилиш.

Буюртмачи Бажарувчига қуйидагиларга ваколат беради:

  • Буюртмачига Бажарувчининг таклифлари, унинг хизматлари тўғрисида маълумот ва реклама хабарларини юбориш, почта тарқатмаларини ташкил қилиш йўли билан SMS-хабарларни тарқатиш, телефон ва электрон почта орқали Буюртмачи манзилига юбориш, шунингдек ушбу Оферта шартларини (Буюртмачининг буюртмасини) бажариш билан боғлиқ маълумотларни SMS-хабарлар орқали, электрон почта орқали Буюртмачининг манзилига юбориш, телефонда қўнғироқ қилиш орқали Буюртмачига тақдим этиш учун Буюртмачининг шахсий маълумотларидан фойдаланиш.
  • Шахсий маълумотларини турли маълумотлар базаларида ва ахборот тизимларида сақлаш ва қайта ишлаш, таҳлилий ва статистик ҳисоботларга киритиш, фан, адабиёт ва санъат асарлари объектлари ўртасида шахсий маълумотлар билан асосли ўзаро алоқаларни яратиш ва бошқалар учун Бажарувчи кўрсатилган маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун учинчи шахсларга тақдим этиш ҳуқуқига эга.

5.3. Шахсий маълумотларни учинчи шахсларга беришга розиликни қайтариб олиш Буюртмачи томонидан Бажарувчига ёзма хабар юбориш орқали амалга оширилади.

5.4. Бажарувчи Буюртмачи томонидан Бажарувчининг Платформасида оммабоп шаклда тақдим этилган маълумотлар учун жавобгар эмас.

 

  1. ШАРТНОМА ТУЗИШ ВА ОФЕРТА АКЦЕПТИ

6.1. Буюртмачи "Мен оммавий оферта шартларига розиман" графасига белги қўйиш ва тегишли бўлимда Платформадаги "Буюртмани юбориш" тугмачасини босиш ёки Буюртмачи(лар)нинг Асари ва шахсий маълумотларини Бажарувчининг электрон почта манзилига юбориш йўли билан Оферта Акцептини қабул қилади.

 

  1. ОФЕРТАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА УНИ ШАРТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

7.1. Оферта ушбу Шартнома Интернетда www.inscience.uz/puboferta манзилида эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради ва Оферта Бажарувчи томонидан қайтариб олинмагунча амал қилади.

 

  1. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА УНИ ЎЗГАРТИРИШ

8.1. Шартнома Оферта Акцепти Буюртмачи (муаллиф) томонидан қабул қилинган пайтдан бошлаб кучга киради ва Томонлар ўз мажбуриятларини бажармагунларича амалда бўлади.

8.2. Бажарувчи Офертага ўзгартириш киритилиши ушбу ўзгаришларни Бажарувчи ва Буюртмачи (муаллиф) ўртасида тузилган ва амал қиладиган Шартномага киритилишини ўз ичига олади ва Шартномадаги ушбу ўзгаришлар, Офертадаги бундай ўзгаришлар билан бир вақтда кучга киради.

8.3. Шартноманинг амал қилиш муддати давомида Бажарувчи томонидан Оферта қайтариб олинган тақдирда, қайтариб олинган пайтдан бошлаб Шартнома бекор қилинган ҳисобланади. Офертани қайтариб олиш пайтида Буюртмачи томонидан тўланган хизматлар тўлиқ ҳажмда бажарилиши керак.

 

  1. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ

9.1. Шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:

9.1.1. Томонлар розилиги билан исталган вақтда.

9.1.2. Мазкур Офертада назарда тутилган бошқа асосларга кўра.

9.2. Шартномани бирон бир сабабга кўра бекор қилиш Томонларни Шартноманинг амал қилиш муддати давомида юзага келган шартларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

 

  1. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

10.1. Буюртмачи ва Бажарувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мол-мулк ва бошқа қонуний жавобгарликни ўз зиммаларига олади.

10.2. Ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини нотўғри бажарган ёки бажармаган Томон бошқа Томонга етказилган зарарни, шу жумладан йўқотилган фойдани қоплаши шарт.

10.3. Aгарда чоп этиш учун мўлжалланган Асарни Буюртмачи Бажарувчининг айби бўлмаган ҳолда Асарни кейинчалик чоп этказишдан бош тортса, у ҳолда Бажарувчи Буюртмачидан унга тақдим этиладиган хизматлар нархининг 30% миқдорида комиссия ундиришга ҳақлидир.

Комиссия суммаси, бу ҳолда, Буюртмачига қайтариладиган суммадан ушлаб қолинади. Aгар Буюртмачи Асарни чоп этишдан бош тортган пайтда, у томонидан тўлов амалга оширилмаган бўлса, унда Бажарувчи Буюртмачига тўланадиган комиссия миқдорини алоҳида ҳисоб варақаси билан тақдим этишга ҳақлидир.

10.4. Буюртмачига илмий-метрик базаларда индексация қилинадиган Нашрларда чоп этилган Асарлар учун хизматлар кўрсатилгандан сўнг, Бажарувчи журналлар ва чоп этилган илмий мақолаларни илмий-метрик маълумотлар базаларидан чиқариб ташланганлик учун жавобгар эмас.

 

  1. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

11.1. Ушбу Шартномадаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича даъво тартиби Томонлар учун мажбурийдир.

11.2. Томонларнинг ўзаро алоқалари хатларни почта, электрон почта орқали юбориш, шунингдек телефонда суҳбат орқали амалга оширилади. Белгиланган маълумотлар Буюртмачи томонидан Бажарувчи платформасида Буюртмани тўлдиришда тақдим этилади.

11.3. Даъво хатлари Бажарувчига info@inscience.uz электрон манзилига, Буюртмачига талабномада кўрсатилган электрон почта манзилига электрон почта жўнатмаси орқали юборилади.

11.4. Даъво хатини кўриб чиқиш муддати адресат қабул қилган кундан бошлаб 10 иш кунини ташкил қилади.

11.5. Шартномадаги низолар суд тартибида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.

11.6. Ушбу шартнома Оферта Бажарувчининг Платформасида қабул қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.

11.7. Ушбу шартномада назарда тутилмаган ҳар бир ҳолатда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги нормаларини қўллайдилар.