DOI
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2/S-pp39-45Kalit so‘zlar
Мотив , Муҳит , Тарбия , Фуқаролик , Жамият , Шахс , Қизиқиш , Мақсад , ФикрAnnotasiya
Жамиятимиз ривожининг ҳозирги босқичида ёшларнинг маънавий соҳадаги фаоллиги уларнинг ўз актив ҳаётий позициясини онгли ва ижодий равишда амалга оширишидан иборатдир. Бундай позиция-юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриши сиёсатининг моҳиятини билишни, ижтимоий ҳодисаларга теран муносабатни, жамият тараққиётининг устувор вазифаларини чуқур ўрганишни, яъни назария билан амалиётни моҳирона қўшиб олиб боришни, меҳнатга фаол муносабатни, юксак эътиқод ва ахлоқий фазилатларни намоён этишни англатади. Ушбу мақола ёшларда фуқаролик фаоллигининг позициясини намоён этишда мотив, муҳит ва тарбиянинг шакллантиришнинг тизимли-функционал ёндашув асосида ўрганиш таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ва тарбиявий аҳамиятини ёритишда, таълим сифати ва самарадорлигига эришиш механизмларини тадқиқ этишда манба сифатида фойдали бўлиши мумкин. Кишилар шахсий ва ижтимоий қадриятлар борасида ўз қарашлари, тасаввурлари, қадриятлари, интилишлари, меъёрларини турли кўринишларида намоён этишади. Жамият, гуруҳлар, шахснинг ижтимоий манфаатлари намоён бўладиган фуқаровий манфаатлар тизим ҳолига келади. Айнан тизим ҳолида бўлганлиги туфайли фуқаровий манфаатлар ҳар бир шахснинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этади, унинг жамиятга, давлатга, бошқа фуқароларга нисбатан муносабатини шакллантиради. Фуқаронинг масъулияти, мақсадлари, вазифаларини белгилашга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини шакллантиришга кўмаклашади. Ёшларни юксак ахлоқ ва интизомли қилиб тарбиялаш, уларнинг сифатли таълим олиши ва ватанпарварлик руҳида вояга етиши мамлакат иқтисодий ва сиёсий тараққиётининг калити ҳисобланади. Бу эса ижтимоий барқарорлик ва муваффақият асосидир.
Ko'chirildi
Bibliografik manbalar
Ш.М.Мирзиёев. БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқи. 2020 й. 23-сентябрь
И.А. Каримов. «Баркамол авлод- Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори»Т- «Шарқ».1998й
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф. «Ижтимоий одоблар» - Тошкент, «Хилол-Нашр». 2012. 38-39 бет
А. Мунавваров. «Педагогика.» Ўқитувчи.1996-йил. 25-38-бетлар.
И. Турсунов, У. Нишоналиев. «Педагогика курси». Тошкент-1997й. 232-бет
Yuklashlar
88 90Nashr qilingan
Qanday qilib iqtibos keltirish kerak
Nashr
Bo'lim
Litsenziya
Mualliflik huquqi (c) 2021 Хабибулла Муратов

Ushbu ish Creative Commons Attribution 4.0 Worldwide.











