Истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари

  • ю.ф.н., профессор, Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент, Ўзбекистон

DOI

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4-pp79-87

Kalit so‘zlar

истеъмолчи , ҳуқуқ , мажбурият , тадбиркорлик , товар , иш , хизмат , манфаат , хусусий ҳуқуқ , оммавий ҳуқуқ , ҳуқуқий восита , шартнома , ижтимоий аҳамиятли бозор

Annotasiya

Тадбиркорлик фаолияти истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш билан бевосита боғлиқ. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда истеъмолчи, тадбиркор ва давлат манфаатларини мувозанатини таъминлаш, ижти-моий аҳамиятга эга бозор субъектларининг қонунга зид ҳаракатлари юзасидан истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мақбул ва соддалаштирилган тартибини белги-лаш лозим бўлади. Бу эса ўз навбатида, тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи субъектлар томонидан истеъмолчига тўғри ва ишончли маълумот тақдим этишни ҳамда айнан қандай маълумотлар нотўғри маълумотлар экканлигига баҳо берувчи муайян мезонлар мавжуд бўлишини тақозо этади.

Агар тадбиркор ва истеъмолчи манфаатларини тўқнашуви вужудга келса Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлиги ҳисобга олиниши лозим. Шу сабабли товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва иш бажаришда тадбиркорлик субъекти истеъмолчи-ларнинг ҳуқуқлари устунлигини инобатга олиб фаолият юритиши тақозо этилади.

Юқоридан келиб чиқиб, тадбиркорлик қонунчилигини кодификациялашда истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг устувор қоидалари белгиланиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш шарт-ларидан бири сифатида истеъмолчи манфаатларини таъминлаш назарда тутилиши зарур..

Ko'chirildi

Kuchirilganligi haqida ma'lumot yuk.

Bibliografik manbalar

Богдан В.В. Частноправовые и публично-правовые начала регулирования защиты прав потребителей в России. // Политика и Общество. - 2014. - № 11. - C. 1404-1411. DOI: 10.7256/1812-8696.2014.11.13356

Голубничий А. И. Предпринимательская деятельность как объект правового регулирования: автореф… дис. …канд. юрид. наук. – М.: 2004. – С.22.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5817-сон Фармони (https://lex.uz/docs/4508444)

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 1015-сон қарори (https://lex.uz/docs/4652861 )

Романовский С. В. Принцип сочетания частноправовых и публично-правовых интересов: дис. канд. юрид. наук. – М.: 2008. – С. 27.

Мамонтов В. В. Пределы государственного вмешательства в сферу частных интересов предпринимателя в целях защиты прав потребителей // Вестник Московского университета МВД России. 2011. – № 5. – С. 112.

Губин Е.П. Правовые проблемы государственного регулирования рыночной экономики и предпринимательства: дис. … докт. юрид. наук. – М.: 2005. – С. 221.

Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни (https://lex.uz/docs/1474642)

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (https://lex.uz/docs/20326)

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги « Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 249-сон қарори (https://lex.uz/docs/3607952).

Yuklashlar

334 174

Nashr qilingan

Истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари

Qanday qilib iqtibos keltirish kerak

Бабаев, Ж. (2021). Истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(4), 79–87. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4-pp79-87