Хотин-қизларнинг ижтимоий институт сифатида ижтимоий барқарорлик ва маънавий хавфсизликни таъминлашдаги ўрни

  • “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” ихтисослиги бўйича 1-босқич таянч докторанти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент, Ўзбекистон

DOI

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss1/S-pp7-18

Kalit so‘zlar

Жамият , Сиёсий фаоллик , Ижтимоий барқарорлик , Маънавий хавфсизлик , Гендер

Annotasiya

Замонавий жамиятда ижтимоий-маданий ўзгаришларнинг кучайиши ижтимоий ҳаётнинг тобора индивидуаллашувига, яъни шахсиятнинг аҳамияти ошишига олиб келмоқда. Эркак ва аёл ўртасидаги муносабат ҳақида фикрлашнинг янги парадигмасини ишлаб чиқиш, унинг инсонпарварлик, бағрикенглик, донолик, мақсадга мувофиқлик руҳида ижтимоий ва индивидуал онгни шакллантиришга таъсирини ўрганиш, гендер тенглиги, қарашлар ва стереотипларни бартараф этиш зарурати пайдо бўлди. Ҳозирги илмий ва технологик инқилоб даврида аёл фаол фаолият субъектига айланиб бораётганлиги, анъанавий аёл тимсоли бошқача кўриниш ва шаклда кўз олдимизда трансформация бўлаётганлигини, янги хусусиятларни касб этаётганлигини кўришимиз мумкин. Ушбу мақолада аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳақида фикр юритилади. Шу билан бирга, хотин-қизларнинг ижтимоий институт сифатида давлат ва жамиятдаги мавқеини тадқиқ этиш баробарида мамлакат ижтимоий барқарорлиги, маънавий хавфсизлигини таъминлаш жараёнидаги аҳамияти кўриб чиқилди. Оила-маҳалла-жамият муносабатларида аёлларнинг ўрни ва аҳамияти ижтимоий-сиёсий баҳоланади.

Ko'chirildi

Kuchirilganligi haqida ma'lumot yuk.

Yuklashlar

258 205

Nashr qilingan

Хотин-қизларнинг ижтимоий институт сифатида ижтимоий барқарорлик ва маънавий хавфсизликни таъминлашдаги ўрни

Qanday qilib iqtibos keltirish kerak

Давронова, Ф. . (2021). Хотин-қизларнинг ижтимоий институт сифатида ижтимоий барқарорлик ва маънавий хавфсизликни таъминлашдаги ўрни. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 2(1/S), 7–18. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss1/S-pp7-18