Tahririyat siyosati

inscience.uz онлайн платформасининг даврий нашрларида чоп этиш тартиби тўғрисида

 

inscience.uz материалларини чоп этиш учун онлайн платформа (кейинги ўринларда Платформа) Таҳририят кенгаши ва таҳририят Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига риоя қилган ҳолда, Халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган нашр этика тамойиллари, хусусан, Илмий нашрлар ахлоқ қўмитаси (Committee on Publication Ethics (COPE) тавсияларида акс эттирилган, Илмий нашрларнинг ахлоқ кодекси, шунингдек етакчи нуфузли халқаро журналлар ва нашриётларнинг қимматли тажрибаси ҳисобга олинган.

Мақолаларга қўйиладиган талаблар

Қўлёзма Платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

0,25 – 4,25 нашр б. орасида (10 - 170 минг босма белги, сўзлар ва тиниш белгиларининг орасидаги бўшлиқлар ҳам ҳисобга олинган). Шу билан бирга, аннотация, калит сўзлар ва келтирилган манбалар рўйхати мақола хажмига киритилмайди.

Мақоланинг қўлёзмасида қуйидагилар бўлиши керак:

мақоланинг номи ўзбек, рус ва инглиз тилларида;

муаллиф(лар)нинг исми, отасининг исми бош харфлари ва фамилияси ўзбек, рус ва инглиз тилларида бош келишикда;

муаллиф ҳақида маълумот (илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи, лавозими, машғулот тури ва шакли ўзбек, рус ва инглиз тилларида);

муаллиф(лар)нинг электрон почтаси;

ўзбек, рус ва инглиз тилларида 150-250 сўзлардан иборат аннотация. Аннотация матни мақоланинг асосий мазмунини акс эттириши керак (тадқиқот натижаларига асосланган мавзу, мақсад, методология ва хулосалар, шунингдек улардан фойдаланиш истиқболлари тўғрисида маълумотлар), лекин мақола сарлавҳасидаги маълумотларни такрорламаслиги лозим. Унинг матни ишлатилган тадқиқот усуллари рўйхатини ўз ичига олади ва натижаларни мақолада тавсифлаш мантиғига амал қилади;

калит сўзлар 5-10 та сўз ва (ёки) барқарор сўз бирикмаларидан иборат бўлган ўзбек, рус ва инглиз тилларида тадқиқот мавзуси ва эришилган натижалар ҳақида тўлиқ фикр бериш учун етарли;

мақола матни ИМРАД форматида (IMRAD – бу Introduction («Кириш»)– Materials and Methods («Материаллар и усуллар») – Results («Натижалар»)– Discussion («Мухокама») – Conclusions («Хулосалар»);

фойдаланилган манбалар рўйхати. Мақола матнида тўртбурчаклар ичида арабча рақамларда библиографик манбаларга ҳаволалар сони келтирилган бўлиб, уларнинг кетма-кетлиги уларнинг матнда тилга олиниш тартибига тўғри келади. Манбадан маълумотни сўзма-сўз келтирганда, қўштирноқ ичига олинади ва тўртбурчаклар ичида фақат келтирилган манбалар рўйхатига мос ёзувлар рақами эмас, балки ушбу иқтибос келтирилган манбанинг саҳифа рақами ҳам (вергул билан ажратилиб) берилади. Ўз сўзларини иқтибос қилиш 20% дан ошмаслиги лозим.

Тақриз қилиш

Таҳририятга Платформа орқали чоп этиш учун тақдим этилган ҳар бир Қўлёзма Қўлёзмалар талабларига мувофиқлиги бўйича техник экспертизадан ўтказилади, сўнгра уни эксперт баҳолаш мақсадида тақриз қилиш учун тақдим этилади.

Мақолани техник экспертизадан ўтказиш натижалари мақола келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида муаллифга электрон почта орқали хабар қилинади.

Қўлёзма муаллифи мақолани тақриз қилиш учун юборилган кундан бошлаб 7 иш куни ичида электрон почта орқали тақриз қилиш натижалари ҳақида хабардор қилинади.

Индекслаштириш

Платформанинг журналларидаги нашрлар муаллифлар ва журналлар учун иқтибослар индексларини ҳисоблаш тизимларига киритилган. "Иқтибослар индекси" - ушбу мақоланинг аҳамиятини тавсифловчи ва ушбу асарга ҳавола қилинган кейинги нашрлар асосида ҳисобланган рақамли кўрсаткичдир.

Журналлар қуйидаги тизимларда индексланган:

Россия Илмий иқтибослари индекси - россиялик олимларнинг рус ва хорижий илмий нашрларидаги нашрлари тўғрисидаги маълумотларни тўплайдиган маълумотлар базаси шаклида амалга оширилган библиографик ва рефератив кўрсаткич.РИИИ лойиҳаси 2005 йилдан бери “Илмий электрон кутубхона” (elibrary.ru) компанияси томонидан ишлаб чиқилган. 2012 йилга келиб, elibrary платформасида 2400 дан ортиқ рус журналлари жойлаштирилди.

Google Академияси (Google Scholar) – барча форматлар ва фанларнинг илмий нашрларининг тўлиқ матнини индексация қиладиган, эркин фойдаланиш мумкин бўлган қидирув тизими. Google Академияси Индексига Европа ва Aмерикадаги энг йирик илмий ноширларнинг экспертлари томонидан кўриб чиқилган онлайн журналларнинг аксарияти киритилган.

Эркин кириш сиёсати

Платформа қуйидаги принцип асосида фойдаланувчи учун ўз контентига очиқ киришни таъминлайди: тадқиқот натижаларига эркин очиқ кириш, глобал билим алмашинувининг ўсишига ёрдам беради. Шу билан бирга, контентдан фойдаланувчи муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш учун жавобгардир.

Ўзлаштириш ва плагиат

Мақолани кўриб чиқишда Таҳририят "Aнтиплагиат" тизимидан фойдаланган ҳолда материални текшириб чиқиши мумкин. Кўплаб ўзлаштиришлар аниқланганда, Таҳририят CОРЕ қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилади.